Гвардиола Рейсдан кўра Ҳусановни афзал кўрди

Спорт

image

“Манчестер Сити” янги футболчиларини расман Чемпионлар лигаси қайдномасидан ўтказди. Бу ҳақда “One Football” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” январь ойида жамоага олиб келинган футболчилар Абдуқодир Ҳусанов, Омар Мармуш ва Нико Гонсалесни Чемпионлар лигаси учун қайдномадан ўтказди. Жамоа мураббийи Пеп Гвардиола бразилиялик марказий ҳимоячи Витор Рейсдан кўра, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановни рўйхатдан ўтказишга қарор қилган.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Сити” Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинида “Реал Мадрид”га қарши майдонга тушади. Баҳс 12 февралга ўтар кечаси “Этиҳад” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ҳусановнинг “Реал”га қарши майдонга тушишга имкон берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов Омар Мармуш Нико Гонсалес Чемпионлар лигаси қайдномаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг