“Реал”га қарши ўйин олдидан Ҳусановга имкон берилиши мумкин
Спорт
−
07 Февраль 11583 2 дақиқа
Эртага, 8 февраль куни Англия Кубоги 4-раундида “Манчестер Сити” меҳмонда “Лейтон Ориент”га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳснинг аҳамияти ва ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг асосий таркибда тушиш эҳтимолларини кўриб чиқамиз.
“Мачестер Сити”нинг қийин тақвимидаги осон рақиб
Гвардиола шогирдларини февраль ойида қийин ўйинлар кутиб турибди. Аксига олиб, жамоанинг асосий футболчилари жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиқди. Родри, Диаш, Доку кабилар бу ойдаги ўйинларни ўтказиб юбориш эҳтимоли катта. Шу сабабдан эртага бўлиб ўтадиган Англия Кубоги доирасидаги “Лейтон Ориент”га қарши баҳсда мураббий бир қанча ёш футболчиларни асосий таркибда тушириб, синаб олиш имконига эга бўлади. Шу қатори ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам катта эҳтимол ўйинни асосий таркибда бошлайди. Бу эса футболчи учун жамоанинг асосий ҳимоячисидан бирига айланиб олиш учун имкониятдир. Агар мана шу баҳсда ўзини кўрсата олса, кейинги баҳсда “Реал”га қарши ҳам асосий таркибда тушишини кафолатлайди.
“Шаҳарликлар”нинг эртанги учрашув учун тахминий таркиби:
“Sportsmole” нашри 8 февраль кунги ўйин учун “Манчестер Сити”нинг тахминий таркибини эълон қилди. Нашрга кўра, асосий таркиб қуйидагича кўриниш олган.
Ортега, Льюс, Ҳусанов, Стоунз, О'Рейли, Гюндоган, Макэти, Савиньо, Де Брюйне, Грилиш, Мубама.
”Sportsmole” шунингдек, Ҳусанов ва Рейс жуфтлиги майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида изоҳ берди.
“Келаси ҳафта, яъни 12 февралга ўтар кечаси “Реал Мадрид”га қарши Чемпионлар лигаси учрашувини ҳисобга олиб, Гвардиола таркибда айрим ўзгаришлар қилиши кутилмоқда. Янги футболчилар Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс ҳимояда асосий таркибда майдонга тушиш имкониятига эга. Улар билан бирга Рико Льюис ва Жамай Симпсон-Пьюси ҳам ҳимоя чизиғини тўлдириши мумкин”, дейилади изоҳда.
Маълумот ўрнида, “Манчестер Сити”ни февраль ойида қийин учрашувлар кутиб турибди. 8 февраль меҳмонда “Лейтон Ориент”, 12 февралга ўтар кечаси ўз уйида “Реал Мадрид”, 15 февраль ўз уйида “Ньюкасл”, 20 февралга ўтар кечаси меҳмонда “Реал Мадрид”, 23 февраль уйида “Ливерпуль” ва 27 февраль куни меҳмонда “Тоттенхэм”га қарши ўйинлар “шаҳарликлар” тақвимидан ўрин олган.
Live
Барчаси