Гвардиола Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортди
Спорт
−
24 июл 1451 1 дақиқа
Испаниялик мураббий Хосеп Гвардиола Италия миллий терма жамоасини бошқариш таклифини рад этди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Гвардиола бу қарорни шахсий сабабларга кўра қабул қилган. Шунингдек, Италия терма жамоасининг собиқ сардори Андреа Пирло бош мураббийлик лавозимига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
55 ёшли Гвардиола 2016 йилдан 2025-2026 йилги мавсум якунига қадар “Манчестер Сити”ни бошқарди. Унинг қўл остида жамоа олти марта Англия чемпиони, беш марта Англия Лига кубоги, уч марта Англия Суперкубоги, икки марта Англия Кубоги соҳиби бўлди. Шунингдек, клуб бир мартадан Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Бундан аввал Гвардиола Испаниянинг “Барселона” ва Германиянинг “Бавария” клубларини бошқарган. У “Барселона” билан уч марта Ла Лига, икки марта Испания Кубоги, уч марта Испания Суперкубоги, икки марта Чемпионлар лигаси, икки марта UEFA Суперкубоги ва икки марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам Италия терма жамоасини бошқариш таклифини рад этгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси