Гвардиола АПЛда рекорд ўрнатди

Спорт

image

Кеча, 14 декабрь куни Англия Премьер лигасининг 17-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Лидс”ни қабул қилиб, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу учрашув “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиолага АПЛ янги рекордини ўрнатиш имконини берди.

Испаниялик мутахассис жамоаларига чемпионатда 500 та гол уриш учун бор-йўғи 207 ўйин керак бўлди. Аввалги рекорд Юрген Клопп ва “Ливерпуль”га тегишли бўлиб, улар 234 та ўйинда 500 та гол уришган.

Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” айни дамда Англия чемпионатида 41 очко жамғарган ҳолда (13 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият) пешқадамлик қилмоқда. “Ливерпуль” 37 очко билан иккинчи ўринда жойлашган (11 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият).

Маълумот учун, UEFA Чемпионлар лигаси қуръасига кўра “Ман Сити” Португалиянинг “Спортинг” клуби билан баҳс олиб борса, “Ливерпуль” Италиянинг “Интер”и билан ҳисоб-китоб қилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Гвардиола Клопп Ман Сити

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг