Гвардиола АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи бўлди
Спорт
−
13 Март 899 1 дақиқа
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасида февраль ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда АПЛ веб-сайти хабар берди.
Февраль ойида “Манчестер Сити” тўртта ўйинда ғалаба қозонди ва биттасида дуранг ўйнади. Шу ой учун мукофотга Кейт Эндрю, Майкл Кэррик ва Арне Слот ҳам номзод бўлган.
Бу испаниялик мутахассис учун фаолиятидаги 12-шахсий соврин бўлди. Бу кўрсаткич бўйича у Дэвид Мойесни ортда қолдириб, умумий рейтингда учинчи ўринга кўтарилиб олди. Ундан олдинги ўринларни афсонавий мураббийлар – Алекс Фергюсон (27) ва Арсен Венгер (15) эгаллаб турибди.
Шунингдек, “Манчестер Сити”нинг ганалик ҳужумчиси Антуан Семеньо бешта ўйинда учта гол уриб, битта голли узатмани амалга оширган ҳолда лиганинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Мукофотга номзодлар қаторида Виктор Гёкереш, Нико О’Райли, Данго Уаттар, Бенжамин Шешко ва Виржил ван Дейк ҳам бор эди.
Live
Барчаси