Гвардиола Ҳусановни майдонга тушириш хато қарор бўлганини айтди

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионати 23-тури доирасидаги “Челси” билан ўйинда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни асосий таркибда майдонга тушириш нотўғри қарор бўлганини тан олди. Бу ҳақда у клуб матбуот хизматига берган интервьюсида айтди. 

“У янги мамлакатга келган. Жамоадошлари билан кўп мулоқот қилмасдан, машғулотларсиз, талабларимизни тўлиқ билмаган ҳолда Англия чемпионатида "Челси"га қарши ўйнаш осон иш эмас. Бундай ҳолатда дебют қилиш осон иш эмас. Ҳусановнинг қандай вазиятга тушганини тасаввур қилиш қийин”, дейди Гвардиола.

Қайд этиш жоиз, “Челси”га қарши ўйинда 20 ёшли футболчи 52 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У учрашувнинг бошида қўпол хатога йўл қўйди ва бундан рақиблар унумли фойдаланиб, гол уришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шаҳарликлар ҳимоячиси Мануэл Аканжи “Челси”га қарши ўйин давомида Ҳусановни руҳлантириб турганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Гвардиола Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг