“Манчетсер Сити” ҳимоячиси ўйин давомида Ҳусановни руҳлантирганини айтди
Спорт
−
27 Январь
11896Англиянинг “Манчетсер Сити” клуби ҳимоячиси Мануель Аканжи “Челси”га қарши ўйин давомида Абдуқодир Ҳусановни руҳлантириб турган. Бу ҳақда Аканжи ўйиндан кейинги интервьюсида айтди.
“Ҳусанов учун ўйин унчалик кўнгилдагидек бошланмади, аммо у ўзини тезда тиклади. Дебют ўйиндаёқ “Челси”га қарши майдонга тушиш осон эмас. Биз уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик ва у ўйинга қайта олди. Мен уни кучли рақибларга қарши баҳсларда ўзини мураккаб вазиятларга туширмасликка ҳаракат қилдим. Мен уни руҳлантирдим ва унга хатоси ҳақида ортиқча ўйламасликни ва фақат олдинга интилишини айтдим. Масалан, кейинги вазиятларда тўпни ортга, Эдерсонга узатиш ва яккакурашларда ғалаба қозониб, ишончни қайтариш кераклигини таъкидладим”, дейди Аканжи.
Шунингдек, Аканжи ўзбекистонлик футболчининг инглиз тилини яхши тушуниши ҳақида тўхталди.
“У инглиз тилини француз тилига қараганда яхшироқ тушунишини айтди, шунинг учун мен у билан инглиз тилида гаплашаман. Менимча, у инглиз тили бўйича кўникмаларини яхшилаб бориши керак. Бу марказий ҳимоячи учун муҳим ҳисобланади. Абдуқодир гапни тушунади, аммо ҳозирча ўз фикрларини етказиб беролмаяпти. Ишончим комилки, у бу муаммони ҳам бартараф этади”, дейди Аканжи.
Эслатиб ўтамиз, 26 январга ўтар кечаси АПЛ доирасида “Манчестер Сити” ўз уйида “Челси”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Абдуқодир Ҳусанов 52 дақиқа ҳаракат қилди.
LiveБарчаси
28 Январь