Ҳусанов 50 дақиқа ўйнаган баҳсда “Манчестер Сити” ғалаба қозонди

Спорт

−

image

“Манчестер Сити” ўз уйида “Челси”дан устун келди. Ўйинда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди. 

Англия Премьер лигаси 23-тури доирасида “Манчестер Сити” “Челси”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Абдуқодир Ҳусановнинг хатосидан кейин лондонликлар футболчиси Мадуэке ҳисобни очди. Сўнг Абдуқодир 4-дақиқада Палмерга нисбатан қоида бузиб, сариқ карточка билан жазоланди. Голдан кейин Ҳусанов мухлислар олқиши ва жамоадошларининг қўллаб-қувватлаши билан ўзига келди ва Жексон тепган тўпни қайтариб, клубини яққол голдан қутқарди. 

42-дақиқада Йошко Гвардиол ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи тайм бошида, яъни 52-дақиқада мураббий Гвардиола томонидан Ҳусанов Стоунс билан алмаштирилди. 68-дақиқада Эдерсоннинг узатмасидан сўнг Холанд майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 86-дақиқада Фоден ҳам ўз исмини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа “шаҳарликлар” “аристократлар”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. “Челси” эса 6-ўринга тушиб кетди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг