Гутерриш Мирзиёевга виждон билан бирлашишни таклиф қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига мамлакат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлат раҳбарига мустаҳкам соғлик, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаклари билдирилган. 

Жумладан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам Мирзиёевга табрик мактубини йўллаган. Унда шундай дейилади: 

“Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон халқига энг самимий табрикларимни билдириш менга катта мамнуният бағишлайди”.

Гутерриш ўз мактубида бугунги даврда ўзаро ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини эслатган ва бу бирлашишда виждонни ўртага қўйган. 

“Биз халқаро ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам зарур бўлган мураккаб даврда яшамоқдамиз. Биз, Халқлар, тинчлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида виждон билан бирлашсак, бутун дунё бундан ютади.

Ушбу байрам кунида мамлакатингиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳамда барча учун ёрқин келажакка эришиш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизни илгари суришда фаол иштирок этади, деган умиддаман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз”, деб ёзади БМТ Бош котиби. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-БМТ Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг