Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган – Равшан Ҳайдаров

Спорт

image

Эртага, 7 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогининг 1-тури доирасида Ливанга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин олдидан терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжумани иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Авваламбор, мана шу мусобақада иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Ташкилий томондан барчаси ажойиб, ОФК ҳамда маҳаллий ташкилий қўмитага миннатдорлик айтаман, барча жамоаларга омад тилайман. Биз бу мусобақани яхши кўрамиз ва ҳурмат қиламиз. Бу турнирда рейтингимиз баланд, ҳар доим юқори натижалар қайд этиб келамиз. Ўйлайманки, бу галги мусобақада ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижага эришамиз. 

Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган. Уларнинг тажрибалари ва имкониятларини биламиз. Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман. Футболчилар билан суҳбатда бу турнир уларга кўприк вазифасини ўтаб беришини айтиб ўтдим”, дейди Равшан Ҳайдаров.

Маълумот учун, Саудия Арабистони мезбонлигидаги мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ливан, Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари билан бирга “С” гуруҳидан жой олган. Ўзбекистон мусобақадаги илк учрашувини эртага, 7 январь куни Ливанга қарши ўтказади. Кейинги баҳслар эса жорий йилнинг 10 ва 13 январь кунларига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё кубогида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Саудия Арабистони ОФК Равшан Ҳайдаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг