Гурлан туманига ҳоким тайинланди
Жамият
−
21 Апрель 2020
10426Бугун, 21 апрель куни Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. 2018 йилдан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Муроджон Азаматович Ачилов Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Алишер Рўзметович Салаев янги ташкил этилган Тупроққалъа тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.