Гулнора Каримованинг қаердалиги маълум бўлди
Жамият
−
02 Апрель 2019
41944Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа мижози айни вақтда қаердалиги тўғрисида маълумот берди.
Женевадаги Mangeat Attorneys at Law адвокатлик идораси раҳбари Грегуар Манжа ижтимиоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, Гулнора Каримова ҳозирда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидаги 21-жазони ўташ колониясида сақланяпти.
Грегуар Манжа кеча, 1 апрель куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидаги 21-жазони ўташ колониясига борган.
“Ҳозиргина Зангиотадаги 21-рақамли аёллар колониясига келдим. Мижозим билан учрашишга ҳаракат қиламан», деган у Twitter’даги саҳифасида 1 апрель куни.
“Зангиотадаги 21-рақамли аёллар колониясидаги иккинчи куним”, деб твит қолдирган у 2 апрель куни.
Маълумот учун, Грегуар Манжа мижози Гулнора Каримова билан муқаддам икки марта — 2016 йил декабри ва 2018 йили апрелида учрашган.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 5 март куни ўз уйида жазони ўташ учун умумий тартибли колонияга олиб кетилганди.
Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.
LiveБарчаси