Лукашенко “махфий” инаугурация ҳақидаги эътирозларга жавоб қайтарди

Олам

image

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Беларусда ўтган Александр Лукашенконинг инаугурация маросимини махфий деб бўлмайди. Унда минглаб одамлар иштирок этди, деб Лукашенконинг Хитой элчиси билан учрашувда айтган сўзларини келтирмоқда БелТА.

“Беларусь қонунларига кўра биз Ғарб давлатларидан ва умуман ҳеч кимни огоҳлантиришга мажбур эмасмиз. Бу мамлакатимизнинг ички иши. Биласизми инаугурацияга ҳарбийлар билан бирга 2 мингга яқин одам таклиф қилинди. Амалда буни сир сақлаш имконсиз”, деган Лукашенко.

У инаугурация маросими қонунда белгиланган тартибда ўтказилганини таъкидлади.

“Бизда, менимча, барча қонунчилик нормаларига амал қилинди. Ким бу ҳақда билиши керак бўлса, билди”, деган Лукашенко кейинг сафар қўшни давлатлар, Польша ва Литвани маросим ҳақида огоҳлантиришга ваъда бериб.

Шу билан Лукашенко Ғарб давлатлари ҳақиқатан инаугурация ҳақида билмай қолганига шубҳа қилди ва Ғарб таъсиридаги баъзи Telegram-каналларда бу ҳақда ахборот тарқалганини айтиб ўтди.

“Уларнинг разведкаси қани, церэушник (МРБ), немис разведкаси қани? Минглаб польяклар бу ерда пиёда юради. Улар қаерга қаради? Қўявер улар ўзининг разведкачиларидан сўрасин, нега улар ҳисоб бермаган экан. Уларнинг Telegram-каналларига қаранг, у ерда 23-санада инаугурация ўткзилиши хабар қилинган, улар бу ҳақда ёзишган”, деган Лукашенко Хитой элчисига.

Маълумот учун, Лукашенконинг инаугурацияси 23 сентябрь куни ўтказилди ва у ҳақда олдиндан хабар берилмади. Бу ҳақда давлат БелТА маросим ўтганидан кейин, Лукашенко лавозимга киришгани ҳақида хабар берди.

Бунга Европа давлтлари эътироз билдирди. Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская махфий инаугурациядан кейин Лукашенконинг президентлик муддати тугаганини маълум қилди ва ўзини "беларусь халқи сайлаган ягона лидер" деб эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг