Гулнора Каримова манзил колонияга ўтказилди

Жамият

image

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Тошкент вилояти Зангиота туманидаги манзил-колониялардан бирига ўтказилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

Маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғландик, аммо мулозим бу шахсга доир маълумот эканлигини айтиб, Гулнора Каримовага оид хабарларни очиқлай олмаслигини билдирди.

Ҳозиргача расмий идоралар Каримова қаерда экани, қайси муассасада жазо ўтаётгани, жазо муддати қачон тугаши ҳақида расмий ахборот бермай, лом-мим демаётган бир вақтда кўплаб оммавий ахборот воситалари ҳам ўз манбаларига таяниб, 52 ёшли Гулнора Каримова аёллар қамоқхонасидан манзилли колонияга ўтганини таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Гулнора Каримова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг