Самарқандда трамвай изидан чиқиб кетди
Жамият
−
19 Февраль 2020
7225Бугун, 19 февраль куни Самарқандда трамвай йўлнинг носозлиги сабабли йўлидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса соат 07:10 ларда Самарқанд шаҳар Амир Темур ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Чорраҳа бўйлаб “Сартепо-Темирйўл” вокзали йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 1-йўналиш трамвайи изидан чиқиб кетган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда трамвайни йўналишига қўйиш чоралари кўрилмоқда.
Маълумот учун, Самарқандда трамвай 2017 йилнинг 15 апрелидан ҳаракатлана бошлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь