Гулистон туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
28 Февраль
4853Олимжон Ўрозалиевич Жўраев Гулистон туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда кеча, 27 февраль куни Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркин Турдимовнинг тегишли қарори билан шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Ўлмасжон Ярмахамматович Мамадаминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Депутатлар томонидан шу кунга қадар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Олимжон Ўразалиевич Жўраев номзоди туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган.
Маълумот учун, Олимжон Жўраев 1982 йилда Сирдарё вилояти Гулистон туманида туғилган. 2004 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида ўтказилган Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Абдураҳим Абдулҳамидович Умаров ҳоким тайинланганди.
LiveБарчаси