Гулистон шаҳри Ўзбекистоннинг “Инновацион медицина хаби”га айлантирилади

Жамият

image
0:00
0:00
download
Сирдарё Ўзбекистонни 4 мамлакат билан боғлайдиган логистика хабига айлантирилади north_east

Сирдарё Ўзбекистонни 4 мамлакат билан боғлайдиган логистика хабига айлантирилади

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри республиканинг “Инновацион медицина хаби”га айлантирилади. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Сирдарё халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида маълум қилинди.

Давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурганди. Президентнинг Сирдарё вилояти бўйича бешинчи ташаббуси доирасида Гулистон шаҳри мамлакатнинг “Инновацион медицина хаби”га айлантирилади. 

Маълум қилинишича, давлат тиббий суғуртаси, тиббиётни рақамлаштириш каби ишлар Сирдарё вилоятидан бошланган. Ўзбекистондаги илк тиббиёт кластери ҳам шу ерда барпо этилмоқда. Қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан ҳар ойда 1,5 минг бемор даволаниш учун Гулистон шаҳрига келмоқда. 

Шу боис, Ўзбекистоннинг “Инновацион медицина хаби”га айлантириш учун Гулистон шаҳри танлаб олинган. Давлат раҳбари барча ташаббуслар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гулистон Инновацион медицина хаби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг