Сирдарё Ўзбекистонни 4 мамлакат билан боғлайдиган логистика хабига айлантирилади
Жамият
−
07 Апрель 2023
5321Сирдарё Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилади. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Сирдарё халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида хабар қилинди.
Маълумки, давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурганди. Тўртинчи ташаббус доирасида Сирдарё мамлакатни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилади.
Бунинг учун хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда республиканинг шарқий ва марказий қисмларини ҳамда чет эл йўналишларига боғлайдиган янги транспорт маршрутлари йўлга қўйилади ва мультимодал логистика маркази қурилади.
Булардан ташқари, ушбу сессияда йўлларни қуриш, таъмирлаш ва бошқаришга хусусий секторни жалб қилиш ҳам Сирдарёдан бошланиши қайд этилган.
LiveБарчаси