Гулер ва Эндрик ёзда “Реал”дан кетмоқчи
Спорт
−
18 Февраль 5788 1 дақиқа
“Реал Мадрид” икки вундеркинлдар Арда Гулер ва Эндрик жамоада кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун қироллик клубини тарк этмоқчи. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.
Манбага кўра, иккала ёш футболчи ҳам ёзда “Реал”ни ижара асосида тарк этишни мақсад қилган. Гулер ва Эндрик 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ўйнашни истайди ва ҳозирги вазиятда ўз терма жамоаларига кириш жуда қийин бўлишини билиб турибди.
Катта эҳтимол билан улар ёзда олий лига клубларидан бирига ижарага ўтади ва у ерда ривожланиш имкониятига эга бўлади.
Гулер бу мавсумда Ла лиганинг 6 ўйинида майдонга тушди, Эндрик эса 14 та ўйинда захирадан майдонга тушди. Туркиялик футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси 2029 йил, Эндрикнинг шартномаси эса 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.
“Transfermarkt”га кўра, 18 ёшли Эндрикнинг қиймати 40 миллион еврони, 19 ёшли Гулернинг нархи эса 45 миллион еврони ташкил этади.
Live
Барчаси