Гўдак қандай парвариш қилинади?

Саломатлик

image

Янги туғилган чақалоқнинг парвариши алоҳида эътибор ва масъулият талаб қилиши ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабдан тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова гўдака парваришида нималарга эътибор берилиши кераклиги ҳақида маълумот берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассис билан ўтказилган суҳбатни эълон қилди.

– Боланинг тўғри ривожланиши ва соғлом улғайиши учун ҳомиладорликда нималарга аҳамият қаратиш зарур? 

Биринчи навбатда, боланинг терисига жуда аҳамиятли бўлиш зарур. Дасталбки кунларда чақалоқ териси кўчиши мумкин Таркибида спирт бўлмаган ва болалар учун мўлжалланган косметологик воситаларни эҳтиёт бўлиб, фақат гўдак танасининг алоҳида жойларига ишлов бериш учун ишлатиш лозим. Лосьонни гўдакнинг юзи ва терисига суртмаслик керак. 

Оналар ўзи ва гўдаги учун бир хил намлантирувчи воситалардан фойдалангани маъқул. Аҳамият қаратиш лозим бўлганларидан яна бири – бу унинг тирноқларидир. Гўдакларнинг тирноқлари нозик ва ўткир бўлиб, жуда тез ўсади. Шунинг учун уларни мунтазам равишда, ҳафтасига бир марта олиб туриш керак. Бунинг учун болалар қайчиси ёки юмшоқ аррача ишлатиш керак. Гўдак тирноғини у ухлаётган вақтда олишга ҳаракат қилган маъқул.

Ёш оналар учун тавсиялар

Қуёш нурларидан ҳимоя қилинг

Тик қуёш нурлари гўдак терисига салбий таъсир кўрсатиб, унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Қуёш тиккага келганда гўдак сояда бўлишига ёки бошқа хонага олиб чиқишга ҳаракат қилинг. Аравача устидаги соябон, қалпоқча, узун енгли кўйлак ва иштончалар гўдагингизни қуёш нурларидан яхши ҳимоя қилади.

Ўраб-чирмаманг

Гўдагингизга қулай ва иссиқ бўлиши учун унга катталарга нисбатан бир қават кўпроқ кийим кийдириш лозим. Ёзнинг энг иссиқ вақтларини мустасно қилганда гўдакнинг устида майкача, таглик, пижама бўлса кифоя. Фарзандингизга кийим нечоғли қулай эканлигини текшириб кўриш учун унинг қўл ва оёқларини ушлаб кўринг. Агар уларнинг териси совуқ бўлса, яна бир қават кийим кийдиринг, мабодо иссиқ бўлса, кийимини камайтиринг.

Тўғри чўмилтиринг

Биринчи чўмилтириш жараёни безовталик, қийинчилик билан ўтиши, фарзандингиз йиғлаши мумкин. Лекин у бунга тез кўникиб, чўмилишдан роҳатлана бошлайди. Илк чўмилтириш учун сизга ёрдамчи зарур. Гўдакни иссиқ хонада чўмилтиринг, ёнингизда уни ўраш учун қуруқ сочиқ бўлсин. Сувнинг ҳароратини тирсагингиз билан текшириб кўринг, у ёқимли илиқ бўлиши керак. Энг муҳими, ҳамма вақт гўдакни бир қўлингиз билан ушлаб туринг ва ҳеч қачон бир ўзини ваннада қолдирманг. Узоқ чўмилтириш шарт эмас, кир ва кўчган териларни ювиб ташласангиз кифоя. Гўдак танасининг ҳамма қисмини навбатма-навбат, айниқса, териси кўчган жойларига эътибор берган ҳолда ювиб чиқинг. Қулоқ орқаларини, қўл ва оёқ бармоқ ораларини, қўлтиқ ости ва товонларини текшириб чиқинг. Бошдаги табиий ёғлар туфайли сочлар ёпишқоқ бўлиши мумкин. Шунинг учун бошни ювишда гўдак кўзини ачитмайдиган болалар шампунидан фойдаланинг. Гўдак совунли сувда ўтирмаслиги учун бошини чўмилишнинг охирида ювинг, юзи ва қўлларига совун сурманг.

– Гўдак териси нега қизариб қолади?

Деярли барча гўдакларда орқаси ва сонларининг териси қизариши кузатилади. Буни даволашнинг энг яхши усули қизариш сабабини билиш ва бошқа бунга йўл қўймасликдир. Таглик дерматитининг сабаби қуйидагилардир: намлик туфайли терининг заифлашуви, энзимлар, яъни ахлат таркибидаги овқат ферментларининг таъсири, ахлат ва сийдик аралашувидаги аммиак таъсири.

Педиатрга қуйидаги ҳолларда мурожаат этинг!

Қизариш жуда кучли бўлса, бир неча кун мобайнида ўтиб кетмаса. Бундай ҳолларда гўдакда замбуруғли дерматит бўлиши мумкин ва уни махсус даволаш талаб этилади. Замбуруғли дерматитлар, одатда, бактерияларни ўлдирувчи антибиотиклар қабул қилингандан сўнг бошланишини эсдан чиқарманг.

Янги туғилган чақалоқнинг тана ҳарорати 35-37 градус бўлади. Вақт ўтиши билан унинг тана ҳарорати 36 градус атрофида бўлади. Чақалоқ яшайдиган хона ҳароратини 20 градус бўлишига аҳамият қаратиш керак.


Мақола муаллифи

Теглар

чақалоқ

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг