Грузия Европа ва Россиядан бирини танлаши керак – Зурабишвили (видео)
Олам
−
09 Апрель
8449Грузия мустақиллик ёки қуллик, Европа ёки Россия орасидаги танлов олдида турибди. Бу ҳақда бугун, 9 апрель куни Грузия Президенти Саломе Зурабишвили ўзининг Х ижтимоий термоғидаги саҳифасида ёзди.
Унга кўра, танлов ҳар доим аниқ бўлиб келган. Президент пости остида журналистларга берган интервьюсидан парчани илова қилганча, бугунги куннинг аҳамияти Грузия мустақиллигининг дахлсизлигида эканини билдирган.
“Бу куннинг аҳамияти Грузия мустақиллигининг дахлсизлигидадир. Бизни ҳеч ким парчалай олмайди. Ҳеч ким – на бугун, на эртага, на индинга”, деган у.
Қолаверса, у Грузияга рус ёзуви, рус байроғи ёки рус қуллиги ҳеч қачон кирмаслигини ва ғалаба қозонмаслигини билдирган.
“Биз 9 апрелда (СССРдан мустақиллик куни) содир бўлган воқеани такрорлашни хоҳлаймизми ёки 1991 йил 9 апрель руҳига интиламизми? Бу Грузия мустақиллиги ёки қуллиги бўлади”, деган Президент.
Сўзи якунида Зурабишвили Грузия Европа ёки Россияни танлаши кераклигини билдирган ва мамлакат қандай танлов қилиш кераклигини билишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Грузия Президенти Саломе Зурабишвили мамлакатнинг ягона душмани Россия эканини айтган эди.
LiveБарчаси