Грузия ваъдасининг устидан чиқди
Олам
−
08 Май 2020
5639Аввалроқ Украина Президенти Владимир Зелинский Грузиянинг собиқ Президентини Михаил Саакашвилини ислоҳотлар ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинлагани ҳақида хабар берган эдик.
Грузия ҳукумати бир қанча жиноятларда айбланган собиқ Президент Украинада бирор лавозимга тайинланса, Киевдаги элчини чақириб олиниши билан бир неча бор огоҳлантирган эди. Шу сабаб бугун, 8 май куни Грузиянинг Украинадаги элчиси чақиртириб олинди. Бу ҳақда Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкаляни маълум қилди
Грузия Украинадаги элчини мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Украинани ислоҳ қилиш бўйича ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинланиши муносабати билан маслаҳат учун чақирди. Бу ҳақда 8 май, жума куни Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани маълум қилди.
“Бу дипломатик муносабатларда қабул қилинган амалиёт бўлиб, икки томонлама муносабатларда маълум муаммолар пайдо бўлишидан далолат беради. Шунинг учун келгусидаги қадамларни белгилаш учун элчи билан маслаҳатлашиш зарур”, деди вазир.
У дипломатик алоқаларни узиш ёки икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни қайта кўриб чиқиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида гапириб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузия Президенти Саломе Зурабишвили Саакашвили Украина бош вазирининг ўринбосари этиб тайинланиши мумкинлиги сабабли Тбилиси ва Киев ўртасидаги муносабатларнинг келажаги тўғрисида хавотир билдирган эди.
LiveБарчаси