Зеленский Саакашвилини янги лавозимга тайинлади

Олам 7944
image

Бугун, 7 май куни Украина Президенти Владимир Зеленский Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвилини ислоҳотлар ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинлади.

Саакашвили Украинага қайтиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганда, у Бош вазирнинг ислоҳотлар бўйича ўринбосари бўлиши тахмин қилинганди. 22 апрель куни Саакашвилининг ўзи Владимир Зеленский унга Украина ҳукумати таркибига киришни таклиф қилганини айтганди. Украина Олий Радаси унинг номзодини кўриб чиқмагач, Украина ҳукумати Саакашвилини тайинлаш тўғрисидаги таклифни парламентдан қайтариб олганди.

Украина Миллий ислоҳотлар кенгаши 2014 йилда тузилган. Бу Президент ҳузуридаги маслаҳат органи.

Маълумот учун, Михаил Саакашвили 2008-2013 йилларда Грузия Президенти бўлган. У 2015-2016 йилларда Пётр Порошенко Прездентлиги даврида Украинанинг Одесса вилояти губернатори вазифасини бажарган. 2017 йилда Порошенко билан зиддиятга боргани сабабли уни Украина фуқаролигидан маҳрум қилишган. Сакашвили 2019 йилда Зеленский президентлик сайловида ғалаба қозонгач, украин фуқаролигини қайтариб олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 307
Рейтинг: 2.9
t
×