Грузия парламенти ҳукумат таркибини тасдиқлади

Олам

image

Бугун, 28 ноябрь куни Грузия парламенти Бош вазир Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги янгиланган ҳукумат таркибини бир овоздан тасдиқлади. Ҳукумат учун 84 нафар “Грузия Орзуси” партияси депутати овоз берди. Бу ҳақда “Sputnik Грузия” хабар берди.

Грузия парламенти депутатлари овоз бериш орқали Бош вазир Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги янги ҳукумат ва унинг келгуси тўрт йилга мўлжалланган дастурига ишонч билдирди. Парламент мажлисларида фақат ҳукмрон “Грузия Орзуси” партияси депутатлари иштирок этмоқда. Мухолифат эса парламент сайловлари натижаларини тан олмай, йиғилишларни бойкот қилган.

Янги ҳукумат таркибини тасдиқлаш учун 84 депутат овоз берган, қарши овоз берганлар бўлмаган. Ҳукумат таркибида учта янги вазир бор: Ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили, Адлия вазири Анри Оханашвили ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллаган Давид Сонгулашвили.

Ираклий Кобахидзе парламентга ўз сиёсий дастурини тақдим этар экан, ташқи сиёсатда асосий устувор вазифа сифатида АҚШ ва Европа Иттифоқи билан муносабатларни қайта тиклашни кўрсатган. Шунингдек, унинг энг муҳим мақсадларидан бири ҳудудий яхлитликни тинч йўл билан тиклашдир.

“Охирги йилларда бу йўналишларда жиддий қийинчиликлар бўлди, аммо яқин келажакда ҳар икки йўналишда муносабатларни тиклаш имконияти мавжуд”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузия парламенти президентлик сайловларини 14 декабрга белгилаган эди. Шундан сўнг, Грузиядаги ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясидан собиқ футболчи Михаил Кавелашвили президентликка номзод бўлишини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия парламент ҳукумат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг