Грузияда собиқ футболчи президентликка номзод бўлди
Олам
−
27 Ноябрь 2024 6980 1 дақиқа
Грузиядаги ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясидан собиқ футболчи Михаил Кавелашвили президентликка номзод бўлди. Бу ҳақда партиянинг фахрий раиси Бидзина Иванишвили маълум қилди.
“Грузия орзуси” партияси сиёсий кенгаши қарорига кўра, Михаил Кавелашвилининг номзоди Грузия президенти лавозимига кўрсатилаётганини маълум қилишдан мамнунман”, дейди Иванишвили.
Михаил Кавелашвили Тбилисининг “Динамо”, “Алания Владикавказ”, “Манчестер Сити”, “ Грассхоппера”, “Цюрих” ва “Люсерн” клубларида ўйнаган.
Грузия парламенти раиси Шалва Папуашвили депутатларга навбатдаги президентлик сайловларини 14 декабрда, инаугурация маросимини эса 29 декабрда ўтказишни таклиф қилди. Сайловнинг иккинчи босқичи, агар керак бўлса, худди шу куни бўлиб ўтади.
Саломе Зурабишвили Грузиянинг тўғридан тўғри сайланган охирги президентидир.
Биринчи марта давлат раҳбарини аҳоли эмас, сайловчилар коллегияси танлайди. У 300 аъзодан, шу жумладан Грузия парламентининг барча аъзоларидан ҳамда Абхазия ва Ажария автоном республикаларининг олий вакиллик органларидан иборат.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025