Грузия Бош вазири АҚШга боришдан воз кечди
Олам
−
04 Май 2024
9366Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе АҚШ томонидан "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун танқид қилингани учун океан ортига ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат ТИВнинг расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, АҚШ элчихонаси томонидан Грузия ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари АҚШга таклиф қилингани ҳақида баёнот эълон қилинган. Лекин Грузия ушбу таклифни рад этган. Бунга АҚШнинг халқ талабига зид тарзда Грузия парламентида “Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида”ги қонуннинг маъқулланганини танқид қилиши сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Грузия парламенти жорий йилнинг 17 апрель куни "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган эди. Шундан сўнг мамлакат пойтахтида оммавий митинглар бошланди, полиция намойишчиларни кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлар ёрдамида тарқатган. Кўплаб намойишчилар ҳибсга олинди.
Шунга қарамай, Грузияда норозиликларга сабаб бўлган қонун иккинчи ўқишда ҳам маъқулланди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь