Грузия Ҳукумати раҳбари Тошкентдаги Шота Руставели ҳиёбони очилишида қатнашди
Жамият
−
19 Июль 2022
6239Расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили ва Тбилиси мэри Каха Каладзе бугун, 19 июль куни Тошкентдаги янгиланган Шота Руставели ҳиёбонининг очилишида қатнашди. Бу ҳақда Грузия Ҳукумати Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, уларга Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлик қилган. Ираклий Гарибашвили ва Каха Каладзе грузин шоири ҳайкали пойига гуллар қўйган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматига кўра, бугун шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тбилиси шаҳрининг мэри Кахабер Каладзе билан учрашган. Улар Тошкент ва Тбилиси шаҳарлари ўртасида Ўзаро англашув меморандумини имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган Шота Руставели ҳайкали вақтинча олиб ташланиб, кўчада ободонлаштириш ишлари амалга оширилган эди.
Маълумот учун, “Шота Руставели” Монументал санъат ёдгорлиги ХХ асрга оид бўлиб, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.
“Шота Руставели” Монументал санъат ёдгорлиги ХХ асрга оид бўлиб, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь