Гризманн Мессининг рекордини янгилади
Спорт
−
10 Ноябрь 1209 1 дақиқа
Испаниянинг “Атлетико Мадрид” жамоаси ҳужумчи Антуан Гризманн Испания Ла Лигасида бир мураббий қўл остидаги голлари сони бўйича Мессининг рекордини янгилади. Бу ҳақда “Footboom” нашри хабар берди.
Испания Ла Лигасининг 12-туридан ўрин олган “Леванте”га қарши ўйинда (3:1) франциялик ҳужумчи 61-дақиқада захирадан майдонга тушди ва атиги 28 сониядан сўнг топга биринчи тегинишиданоқ рақиб дарвозасини ишғол этди. Учрашувнинг 80-дақиқасида Гризманн иккинчи голни киритди. Шу тариқа 34 ёшли франциялик ҳужумчининг Диего Симеоне қўл остидаги голлари сонини 138 тага етди.
Гризманн бу муваффақият билан собиқ жамоадоши Лионель Мессининг рекордини янгилади. Месси “Барселона”да Пеп Гвардиола қўл остида жами 137 та гол уришга эришган эди.
Маълумот учун, Гризаманн жорий мавсумда Ла Лигада 12 та учрашувда майдонга тушди ва 4 та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания суди Антуан Гризманнинг 2019 йилда “Барселона”га ўтиши жараёнида икки қоидабузарлик белгилари мавжудлигини аниқлагани ҳақида хабар берилган эди.