Грецияга қарашли оролда отишма бўлди. Қурбонлар бор
Олам
−
01 Ноябрь 3279 1 дақиқа
Бугун, 1 ноябрь куни Грециянинг Крит оролида юз берган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Грециянинг Крит оролидаги қишлоқда эркак ва аёл отишма оқибатида ҳалок бўлди, камида 10 киши яраланди”, дейилади хабарда.
Полиция маълумотига кўра, ҳодиса оилавий адоват ортидан содир бўлган. Ҳозирда отишма содир этган одамнинг шахси аниқланмоқда.
“Крит оролида тарихдан оилалар ўртасидаги қонли адоватлар, қасос олиш, шаънни ҳақорат қилиш ёки туҳмат сабабли юзага келадиган можаролар мавжуд”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Греция полициясининг юқори лавозимли мансабдор шахслари, жумладан полиция бошлиғи ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими раҳбари воқеа жойига – Критга йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Миссисипи штати Лиланд шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, камида 12 киши жароҳат олганди.
Live
Барчаси