АҚШда отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 11 октябрь куни Миссисипи штатининг Лиланд шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, камида 12 киши жароҳат олди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Лиланд мэри Жон Лининг айтишича, отишма тунда, маҳаллий вақт билан соат 00:00 лар атрофида содир бўлган. Ярадорлардан тўрттаси маҳаллий шифохонага вертолёт орқали олиб кетилган. Уларнинг ҳолати ҳақида маълумот берилмаган. Ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган, тергов ишлари давом этмоқда.

Мэрнинг сўзларига кўра, отишма шаҳар марказий кўчасида юз берган. Ўша пайтда шаҳарга Лиланд ўрта мактабининг футбол ўйини учун кўплаб одамлар тўпланган бўлган. Мактаб сайтига кўра, Liland High School ўша куни Charleston High School’га қарши ўйин ўтказиши керак эди.

Маълумот учун, Лиланд – Миссисипининг Вашингтон округида жойлашган кичик шаҳар бўлиб, 2020 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, унинг аҳолиси тахминан 4 минг кишини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралиянинг Сидней шаҳрида бир эркак ўз квартирасидан кўчадаги одамларга қарата ўт очганди. Воқеа оқибатида 16 киши яраланган.


Мақола муаллифи

Теглар

отишма Миссисипи Лиланд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг