Грециядаги печенье фабрикасида ёнғин чиқди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 26 январь куни Грециянинг марказий қисмидаги Трикала шаҳри яқинидаги печенье фабрикасида портлаш содир бўлди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди ва яна икки киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда ўт ўчириш хизматига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ёнғинни ўчириш учун 40 га яқин ўт ўчирувчи ва 13 та юк машинаси жалб этилган. Ёнғин кучлилигидан осмон қалин қора тутун билан қопланган. Фабрика раҳбари Виоланта Са ёнғин сабаби номаълум эканини айтган.

“Ҳозирда биз фақат ўз ходимларимиз ҳақида қайғурамиз. Биз улар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаймиз ва уларни қўллаб-қувватлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, дейди Виоланта.

 

Ёнғин хавфсизлиги хизматининг изоҳлашича, заводдаги 13 кишидан саккиз нафари қочишга муваффақ бўлган, уч кишининг жасади топилган ва яна икки киши бедарак йўқолган. Терговчилар ва фавқулодда вазиятларга бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган.

Соғлиқни сақлаш вазири Адонис Георгиадиснинг сўзларига кўра, маҳаллий шифохонага ётқизилган беморлар орасида олти нафар ўт ўчирувчи ҳам бор. Уларга асосан нафас олиш муаммолари ташхиси қўйилган, аммо уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистондаги савдо марказида йирик ёнғин чиққани ҳақида хабар берилганди. Оқибатда 5 киши ҳалок бўлган ва 18 киши жароҳат олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Греция печенье портлаш содир бўлди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг