Грециядаги авиаҳалокат: қулаган Украина самолётида хавфли биологик ва кимёвий моддалар бормиди?
Олам
−
18 Июль 2022
9759Жорий йилнинг 16 июль куни кечқурун Греция шимолида, Пангео вилоятининг Кавала шаҳри яқинида қулаган Украинанинг Ан-12 самолёти қулаган жойда хавфли моддалар топилмади. Бу ҳақда Пангео шаҳри мэри Филиппос Анастасиадис маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳалокатга учраган самолёт атрофида дронлар томонидан аниқланган, келиб чиқиши номаълум оқ модда “ташвиш уйғотмайди”.
“Бу аҳоли саломатлиги учун хавфли радиоактив ёки биологик материал эмас. Бу Афинадан келган Греция Миллий Мудофаа вазирлигининг махсус фанлараро ядровий, биологик ва кимёвий мудофаа гуруҳи аъзолари томонидан ўтказилган текширувнинг хулосаси ва бу бизга экипажнинг саккиз нафар ҳалок бўлган аъзолари жасадларини йиғишни давом эттиришга имкон беради”, деган Анастасиадис.
Ҳокимнинг таъкидлашича, табиий офатларга қарши кураш бўйича махсус бўлинма ходимлари аллақачон воқеа жойида ишлашни бошлаган ва ҳалок бўлганлар жасадларини йиғиш учун ҳаракат қилмоқда.
Қайд этилишича, айни пайтда портловчи моддалар бўйича мутахассислар гуруҳлари вайроналардан анча узоққа тушган ўқ-дориларни топиш каби мураккаб вазифани бажаришда давом этмоқда.
“Яқин кунларда мутахассисларнинг миналарни тозалаш бўйича ишлари давом эттирилади ва шу сабабли Антифилиппи ва Палеохори аҳоли пунктлари атрофида қишлоқларда транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатига қўйилган тақиқ бекор қилинмайди”, деган мэр.
У, шунингдек, Давлат энергетика корпорацияси ва Пангео муниципалитети техник гуруҳлари электр таъминотини тиклаш ишларини давом эттираётганини, чунки Антифилиппи, Хортокопи ва Палеохори аҳоли пунктларининг бир қисми шанба куни кечқурундан бери электр таъминотисиз қолгани ва ушбу пунктларнинг сув таъминотиида муаммолар мавжудлигини айтди.
Ўз навбатида, ўт ўчириш бригадаси матбуот хизмати вакили Яннис Артопиос Ан-12 ҳалокати билан боғлиқ навбатдан ташқари брифингда тергов натижаларига кўра, ҳалокат жойида ҳеч қандай хавфли материаллар топилмаганини тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, Украина компаниясига тегишли самолёт 16 июль куни Сербия-Иордания-Бангладеш йўналиши бўйича тижорий транспорт парвозини амалга оширган. Тўрт двигателдан бирида носозлик юз бергач, учувчи дарҳол Кавала аэропортига фавқулодда қўнишга рухсат олган.
Афон ярим оролининг охирида самолёт қўниш учун 180 градусли бурилиш қилган, бироқ ёнаётган двигател туфайли баландликни йўқота бошлаган. Тахминларга кўра, у пастлаётганда электр тармоғига уланган, бунинг натижасида бутун ҳудуд электрсиз қолган. Ан-12 Кавала аэропортидан 40 км узоқликда қулаган.
Сербия Мудофаа вазири Небойша Стефанович Ан-12 самолётида Бангладеш Республикасига мўлжалланган 11,5 тонна ўқ-дорилар борлигини маълум қилган.
Сербия расмийлари ва самолётга эгалик қилган Украинанинг Meridian Air Cargo компанияси Украинадан келган саккиз нафар экипаж аъзосининг ҳаммаси ҳалок бўлганини тасдиқлади.
LiveБарчаси