Грецияда футболчининг жасади ҳовуздан топилди
Спорт
−
10 октябр 2024 7341 1 дақиқа
Футбол бўйича Греция терма жамоаси ҳимоячиси Жорж Балдок 32 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Sport 24” портали хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг жасади унинг уйидаги ҳовуздан топилган. Ҳозирда полиция футболчининг ўлими сабабларини аниқламоқда.
Балдок жорий мавсумдан бери Грециянинг “Панатинаикос” клубида ўйнаб келаётганди. Фаолияти давомида у Англиянинг “Шеффилд Юнайтед”, “Оксфорд”, “Тамворт”, “Нортгемптон”, “Милтон Кейнс Донс” ва Исландиянинг “Вестманнаэйяр” клубларида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Қозоғистонда MMA жангчиси Вусал Жафаровнинг жасади Оқтов шаҳридаги 3-микрорайонда чиқинди контейнерлари ёнидан топилгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август