Греция полковниги Хитой жосуси сифатида ҳибсга олинди

Олам

image

Греция разведка ва контрразведка хизмати (EYP) Греция Ҳарбий-ҳаво кучлари полковнигини Хитойга махфий маълумотларни сотишда гумон қилиб ҳибсга олди. Бу ҳақда Грециянинг ERT News телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, EYP 2025 йилнинг октябрь ойидан буён мазкур офицерни кузатиб келган. У телекоммуникация, рақамли тизимлар ва электрон иловаларга оид махфий маълумотларни Хитойга узатганликда гумон қилинмоқда.

Сўроқ вақтида ҳибсга олинган офицер айбловларга иқрор бўлгани ва Хитойда жойлашган “оператори”нинг шахсини ошкор қилгани айтилмоқда. 

Телеканал маълумотига кўра, ҳибсга олиш офицер навбатдаги янгиланган маълумотларни юборишидан олдин амалга оширилган. У ҳужжатларни суратга олиб, уларни шифрланган дастур орқали узатиш учун махсус қурилмадан фойдаланган.

Хабарларга қараганда, офицер штаб-квартирада хизмат қилган даврида НАТО технологияларига, шунингдек, Ҳарбий-ҳаво кучлари режалари, активлари ва юқори технологияларни ривожлантириш дастурларига кириш ҳуқуқига эга бўлган. Терговчилар ушбу маълумотлар Хитойга узатилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Шунингдек, ҳарбийлар офицер Греция ичида бошқа шахсларни ёллаш ёки жосуслик тармоғини кенгайтиришга уринган-уринмаганини ҳам текширмоқда.

Маълумотларга кўра, офицер жорий йилнинг 10 февралига қадар, ҳарбий прокурор олдида кўрсатма бергунга қадар ҳибсда сақланади. Унинг адвокати эса мижозининг ўзини хотиржам тутаётгани ва тергов билан ҳамкорлик қилаётганини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция Хитой жосус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг