Греция қирғоқларида ағанаб кетган кемада 300 дан ортиқ покистонлик ҳалок бўлди

Олам

image

Греция қирғоқлари яқинида балиқ овлаш кемасининг чўкиб кетиши оқибатида 300 дан ортиқ Покистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда СNN нашри хабар берди.

Унда айтилишича, Покистон Сенати раиси Муҳаммад Содиқ Санжрани кеча, 18 июнь куни қилган баёнотида бу рақамларни ошкор этиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

“Бизнинг дуоларимиз улар билан. Вафот этганларнинг руҳлари абадий тинчлик топишини тилаймиз. Ушбу ҳалокатли воқеа ноқонуний одам савдосининг жирканч ҳаракатига қарши курашиш ва қоралаш зарурлигини яна бир бор кўрсатди”, дейди Санжрани.

Греция расмийлари эса ҳалок бўлганлар сонини ҳали тасдиқламаган.

Шунингдек, хабарда Бош вазир Шаҳбоз Шариф бугун, 19 июнь кунини қайиқ чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар учун миллий мотам куни деб эълон қилишга ундаб, воқеа бўйича юқори даражадаги тергов ўтказилишини айтган.

“Халқни ишонтириб айтаманки, ўз бурчларига бепарволик қилганлар жавобгарликка тортилади. Бир нечта жараёндан сўнг жавобгарлар аниқланади ва чоралар кўрилади”, дейди Бош вазир.

Маълумот учун, Покистон давлати ўзининг сўнгги ўн йилликлардаги энг оғир иқтисодий инқирозини бошидан кечирмоқда. Жанубий Осиёдаги 220 миллионлик аҳолига эга мамлакатда ўтган йил давомида иқтисодий ўсиш тўхтаб қолиши ортидан инфляция кўтарилган эди. Бугунги кунда мамлакат муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда қийналмоқда. Бунинг ортидан покистонликлар хавфли йўллар билан бўлсада, Европанинг турли ҳудудларига яхши келажак излаб кетмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг