Греция чегарага яқинлашаётган қочқинларни СМС орқали огоҳлантирмоқда
Олам
−
01 Март 2020
4418Греция ҳукумати Туркия билан чегараси яқинида бўлган ноқонуний муҳожирларга СМС-хабарлар юбориб, чегарани бузмаслик ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақида ҳукумат расмийларидан бири журналистларга маълум қилган.
"Греция ҳукумати сохта янгиликлар таъсири остида шарқий чегарамиз томон келаётган ёки у ерда тўпланиб қолган одамларни хабардор қилиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланмоқда. Аҳолини хабардор қилиш учун СМС-хабар юбориш имкониятидан фойдаланаяпмиз", деди у.
СМС-хабарномада шундай дейилган: “Греция Республикаси номидан: Греция чегара хавфсизлигини максимал даражада оширади. Чегарадан ноқонуний ўтишга уринманг”.
"Хорижий мобиль телефонларга чегарага яқинлашилганда СМС-хабарлар келади. Уларни минглаб одамлар аллақачон қабул қилган", деб таъкидлайди расмий.
Маълумот ўрнида, Греция Республикаси полицияси 29 февраль куни Туркия Республикаси билан чегарада тўпланган муҳожирларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ отди. 2015 ва 2016 йилларда юз минглаб бошпана изловчилар учун асосий эшик бўлган Греция, навбатдаги муҳожирлар оқими мамлакатга кириб келишига йўл қўймаслигини тасдиқлади.
Туркия Идлибдаги вазиятнинг кескинлашиши сабаб суриялик қочқинлар учун қитъа эшикларини очгани муҳожирлар оқимининг Европа сари ҳаракатланишига туртки бўлди. Европа ҳозирда бундай катта қочқинлар оқимини қабул қилишга тайёр эмас. Бу Европага нисбатан Туркия томонидан қўлланган ўзига хос ультиматум эканлиги тахмин қилинмоқда.
LiveБарчаси