Греция полицияси муҳожирларни кўздан ёш оқизувчи газ билан кутиб олди

Олам

image

Греция Республикаси полицияси бугун, 29 февраль куни Туркия Республикаси билан чегарада тўпланган муҳожирларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ отди. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар қилди.

2015 ва 2016 йилларда юз минглаб бошпана изловчилар учун асосий эшик бўлган Греция, навбатдаги муҳожирлар оқими мамлакатга кириб келишига йўл қўймаслигини тасдиқлади.

"Ҳукумат ўз чегараларини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ишга солади", деди ҳукумат вакили Стелиос Петсас журналистларга.

Кеча, 28 февраль куни Сурия ҳукумати Идлиб шаҳрига қилган ҳаво ҳужуми оқибатида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлган эди. Шундан сўнг расмий Анқара юз минглаб қочқинлар учун Европага ўтиш имкониятини беришни маълум қилди

Бу хабардан сўнг дарҳол Грециянинг қуруқлик ва денгиз чегараларида қочқинлар тўплана бошлади.

"Буни Идлиб билан ҳеч қандай алоқаси йўқ", деди Петсас. Охирги 24 соат ичида Греция ҳукумати чегарани кесиб ўтишга қаратилган 4000 уринишнинг олдини олди.

Номаълум киши "Reuters" агентлигига жонатган видеосида Греция ҳарбийлари муҳожирларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ отаётгани тасвирланган. Ҳукумат бу ҳолатга ҳали ўз муносабатини билдирмади.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг