Green Card учун рўйхатдан ўтиш бошландими?

Жамият

image

2027 йилги Green Card учун рўйхатдан ўтиш ҳали бошланмаган. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Қайд этилишича, DV-2027 учун рўйхатдан ўтиш аллақачон бошлангани ҳақидаги ёлғон маълумотлар, шунингдек, ғолиб бўлиш имкониятини ошира олишини даъво қилувчи шахслар ва хизматлар ҳақида хабарлар тарқалган. Бироқ бу ҳақиқатга тўғри келмайди. 

“DV-2027 учун рўйхатдан ўтиш муддатлари ва бу йилги ариза топшириш жараёнидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар аниқ бўлиши билан Давлат департаменти томонидан эълон қилинади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам АҚШ Давлат департаментининг Diversity Visa – DV-2027 (Green Card дастури) лотереясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошлангани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалаётгани маълум қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Green Card рўйхат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг