Гордон Жаҳон чемпионати тарихига кирди

Спорт

image

Англия терма жамоаси футболчиси Энтони Гордон мундиаль плей-офф баҳсларида захирадан майдонга тушиб, бир учрашувда иккита голли узатмани амалга оширган тарихдаги биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда журналист Алексис Мартин-Тамайо маълум қилди.

Кеча, 1 июль куни Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Конго Демократик Республикасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Учрашувда Англиянинг ҳар икки голини Ҳарри Кейн киритди. Эътиборлиси, ҳар икки голга ҳам иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Энтони Гордон голли узатма берди.

Шу тариқа, Гордон Жаҳон чемпионати плей-офф баҳслари тарихида захирадан майдонга тушиб, бир ўйиннинг ўзида иккита голли узатмани амалга оширган илк футболчи сифатида тарихдан жой олди. Бу кўрсаткич фақат мундиалнинг плей-офф босқичига тааллуқли бўлиб, аввал ҳеч бир футболчи бундай натижа қайд этмаган.

Энди Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финалида мезбонлардан бири – Мексика терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 5 июль куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг