Google Ўзбекистонга ҚҚС тўлашни бошлади

Жамият

image

Ўзбекистон Google, Netflix, Apple каби дунёга машҳур компаниялардан қўшимча қиймат солиғи ундириш бўйича платформани ишга туширди. Ҳозиргача Google солиқ тўловини амалга ошириб бўлди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Солиқ кодекси билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилди. 

Ўзбекистонда бундай компанияларни рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан махсус хизмат – Интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси –  tax.uz портали ишга туширилди. 

Бугунги кунга қадар ҚҚС-офис орқали Ўзбекистонда 9 та хорижий компаниялар ихтиёрий солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Улар:

•    Google Commerce Limited;
•    Google Ireland Limited;
•    Google Voice Inc;
•    Apple Distribution International Limited;
•    Netflix International B.V.;
•    Samsung Electronics Co., Ltd.;
•    Сleverbridge AG;    
•    Xsolla (USA), Inc.;
•    Activision Blizzard International BV.

ҚҚС бўйича биринчи тўлов “Google Commerce Limited” компанияси томонидан амалга оширилди. Компания жорий йилнинг I-чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлади.

Ихтиёрий рўйхатдан ўтиш, чет эл корхоналари (компаниялар) ўз имиджига путур етказмаслик билан бир қаторда ҳудудида пуллик хизмат кўрсатаётган давлатнинг қонунларини хурмат қилишларини билдиради.

Ҳозирда мамлакатда ҳам электрон тижорат тезкорлик билан ривожланаётганлигини инобатга олиб, бундай ихтиёрий рўйхатдан ўтиш ва солиқларни тўлаш маҳаллий тадбиркорлар учун ҳам яхши намуна бўлади.

Давлат солиқ қўмитасига ҚҚС-офиси орқали рўйхатдан ўтиш учун хорижий компаниялардан аризалар келиб тушиши давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС Google Apple

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг