Энди Google'да мақолани ўқимай, мазмунини билиш мумкин

Технология

image

Google генератив СИ технологияси орқали катта мақолалардан асосий фикрларни ажратиб олиш хизматини тақдим этади. Бу ҳақда “XDA” нашри хабар берди.

VSTA деб номланган ушбу функция шу йил бошида Google'нинг I/O конференциясида биринчи марта эълон қилинган. У қидирув натижаларини осонроқ ўқиладиган форматда кўрсатиш учун генератив СИ технологиясидан фойдаланади.  Хусусият ҳозирда АҚШда танланган одамларгагина очилган ва фақат инглиз тилида мавжуд.

Шунингдек, сунъий интеллект мақолалардан асосий фикрларни ажратиб олишдан ташқари, “саҳифада ўрганинг” бўлимида мақолада жавоби бор саволлар рўйхатини тақдим этади. Фойдаланувчилар кўпроқ маълумот олиш учун уларга тўғридан-тўғри ўтиши мумкин.

Янги қисқартириш хусусияти ҳозирда Андроид ва iOS`даги Google иловасида тажриба сифатида мавжуд. Chrome браузерида эса келгуси ҳафталарда ишга туширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Google ва Universal Music медиа холдинги сунъий интеллект ёрдамида яратилган мусиқий асарларни лицензиялаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Google СИ мақола мазмун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг