Голлар шоусида Англия Францияни мағлуб этиб бронза медалларни қўлга киритди
Спорт
−
19 июл 11026 1 дақиқа
Бугун, 19 июль куни Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида учинчи ўрин учун кечган баҳсда Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Натижада инглизлар мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.
Ғолиб жамоа сафида голларни Деклан Райс (3-дақиқа), Эзри Конса (18), Букайо Сака (37, 45+1, 87) ва Жуд Беллингем (90+8) киритди.
Франция таркибида эса Килиан Мбаппе (48, 66), Брэдли Баркола (54) ва Усмон Дембеле (90+6) голларга муаллифлик қилди.
Мазкур учрашув Жаҳон чемпионатлари тарихида учинчи ўрин учун ўтказилган энг сермаҳсул баҳс сифатида қайд этилди. Бунгача рекорд 1958 йилги мундиалда ўрнатилган бўлиб, ўшанда Франция Ғарбий Германияни 6:3 ҳисобида мағлуб этган эди.
Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Испания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув бугун, 19 июль куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Англия терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта Жаҳон чемпионати медалини қўлга киритди. Унинг ягона чемпионлиги 1966 йилда ўз майдонида ўтказилган мундиалда қайд этилган.
Франция эса икки карра жаҳон чемпиони (1998, 2022) ҳисобланади. Шунингдек, французлар икки марта кумуш (2006, 2022) ва икки марта бронза (1958, 1986) медалларини қўлга киритган.