Ғофуржон Мирзаев Қаҳрамон Қуронбоев ўрнини эгаллади – манба
Жамият
−
16:21 3549 1 дақиқа
Ғофуржон Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди ва Маҳаллалар уюшмаси раислигига тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълумот учун, Ғофуржон Мирзаев 1964 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1990 йил Тошкент политехника институти (кундузги), 2000 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи), 2003 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Ғофуржон Мирзаев 2016 йилдан 2022 йил ноябргача Сирдарё вилояти ҳокими вазифасида фаолият юритган. Ўша йилдан буён Президент маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси