Гоби чўлида 1 см катталикдаги динозавр скелети топилди
Бу қизиқ
−
27 Март 3349 3 дақиқа
Мўғулистоннинг Гоби чўлидаги Ухаа Толгод ҳудудида палеонтологлар узунлиги атиги 1 сантиметр бўлган ниҳоятда яхши сақланиб қолган скелетни топди. Бу ҳақда “MiddleAsianNews” хабар берди.
Қайд этилишича, бу топилма кеч бўр даври (мезозойнинг охирги даври)га оид микросутемизувчиларнинг энг дастлабки намуналаридан бири ҳисобланади.
Мутахассислар бундай кичик (тирноқдек) ҳажмдаги тўлиқ ва шикастланмаган скелетни топиш жуда кам ҳолларда учрашини таъкидлаган. Одатда фақат тишлар топилади, аммо скелетлар ниҳоятда нозиклиги сабабли деярли сақланиб қолмайди.
Бу митти топилма олимларга мезазой давридаги биологик хилма-хилликни яхлит ҳолда тушуниш имконини беради. Шунингдек, бу кашфиёт кичик аждод сутемизувчиларнинг гигант динозаврлар ёнида қандай яшаб, ривожланганини кўрсатади. Бу эса уларнинг эволюцион ўтиш жараёнини ёритиб, илгари яшаб бўлмайди деб ҳисобланган экологик муҳитларда ҳам ҳаётда қолганини очиб беради.
Гоби чўли одатда йирик динозавр қолдиқлари билан машҳур бўлса, бу сафар топилган микросутемизувчи қолдиғи жуда кам учрайдиган илк намуналардан бири” ҳисобланади. Чунки бундай нозик жонзотлар одатда миллионлаб йиллар давомида табиат таъсирида йўқ бўлиб кетади.
Бу ўзига хос жонзот ерқазарга ўхшайди ва мезазой даврининг ривожланган ҳашаротхўр, яъни динозаврлар (хусусан велосираптор) билан бирга яшаган сутемизувчилар тоифасига киради.
Қандай қилиб сақланиб қолган?
Бундай нозик скелетнинг сақланиб қолишига “узоқ муддатли чўлланиш” жараёни сабаб бўлган. Тадқиқотларга кўра, тахминан 75-100 миллион йил олдин Гоби ҳавзасида тоғ тизмалари кўтарилиши натижасида кенг миқёсли чўлланиш юз берган.
Жуда кичик ҳайвонлар кучли қум бўронлари пайтида тезда қум остида қолиб кетган. Шу сабабли улар чириш ёки сув оқими билан ювилиб кетишдан сақланиб қолган ва деярли 100 миллион йил давомида “табиий вақт капсуласи” сифатида сақланган.
Экстремал иқлимда ҳаёт
1 сантиметрлик бу топилма тирик организмларнинг Гоби чўлининг кескин иқлимига қандай мослашганини ҳам кўрсатади. Чўл қуриб борар экан, ҳашаротхўр ҳайвонлар ҳатто чучук сув манбаларисиз ҳам яшашга мослашган.
Гоби ҳавзасининг шарқий қисми иқлим ўзгаришлари энг кучли таъсир кўрсатган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Шу боис, ушбу топилма қадимги сутемизувчиларнинг глобал исиш шароитида қандай омон қолганини тушунишга ёрдам беради.
Олимлар ўрганиш давомида топилма жуда кичиклиги сабабли оддий болға ёки кесгич асбоблар ишлатмайди. Бунинг ўрнига юқори аниқликдаги микро-компьютер томографияси қўлланади. Бу усул орқали тош ичидаги скелетни кўриш ва унинг 3D моделини яратиш мумкин. Натижада тишлар ва ички қулоқ каби энг майда деталлар ҳам ўрганилади.
Шу тарзда олимлар асл намунага зарар етказмасдан унинг рақамли нусхасини яратади ва тўлиқ илмий тадқиқот олиб бориш имконига эга бўлмоқда.
Live
БарчасиЭрон Туркияга тушунтириш берди
31 Март