Мўғулистонда автомобиль кўлга тушиб кетди. Қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 24 февраль куни соат 14:00 атрофида Мўғулистоннинг Дорнод вилоятидаги Буйр кўлида ичида 6 нафар йўловчиси бўлган автомобиль чўкиб кетди. Бу ҳақда Мўғулистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиль музлаган кўл устидан ўтаётганида, муз ёрилиб, транспорт воситаси унинг ичига тушиб кетган. Оқбатида тўрт киши ҳалок бўлган, икки киши эса қутқариб қолинган. 

Расмийларнинг билдиришича, воқеа жойида қутқарув хизматлари давом этмоқда, тирик қолган икки йўловчи эса шифохонага етказилган. 

Ҳозирда ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Сибир ҳудудидаги Байкал кўлида ичида хитойлик сайёҳлар бўлган автобус чўкиб кетгади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мўғулистон Дорнод Буйр кўли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг