Глобал молиявий тизимлардан геосиёсат қуроли сифатида фойдаланилмоқда – Рамафоса
Олам
−
23 Август 2023
4196Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса жаҳон молиявий тизимлари геосиёсий рақобатда қурол сифатида тобора кўпроқ фойдаланилаётганидан хавотир билдирди. Бу ҳақда у BRICS саммитида сўз очди.
“Биз жаҳон молиявий тизимлари геосиёсий рақобатда қурол сифатида тобора кўпроқ фойдаланилаётганидан хавотирдамиз”, деган Рамафоса.
Шунингдек, у саммитда BRICS мамлакатлари миллий валюталарда ҳисоб-китобларни муҳокама қилишини қайд этган.
“Янги воқеликлар жаҳон институтларининг кўпроқ вакилликка айланиши ва замонавий таҳдидларга жавоб бера олиши учун ислоҳотларни талаб қилади”, дея қўшимча қилган Жанубий Африка раҳбари.
Айтиш жоиз, шу кунларда Йоханнесбургда BRICS’нинг XV саммити бўлиб ўтмоқда. Ташкилотга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Жанубий Африка Республикаси томонидан ташкил этилган бизнес-форумда иштирок этмоқда. Sandton халқаро конференция марказининг мажлислар залида BRICS’га аъзо мамлакатларнинг кўплаб компаниялари ва инвестиция фондлари, шунингдек, бир қанча Африка давлатлари ва халқаро молиявий-иқтисодий ташкилотлар вакиллари йиғилган.
Маълумот учун, мазкур саммит сўнгги йиллардаги Глобал Жануб давлат ва ҳукумат раҳбарларининг энг йирик учрашувидир. Таклиф этилганлар орасида Африканинг 54 давлати раҳбарлари бор. Тадбирда Россия Президенти Владимир Путин видеоҳавола орқали иштирок этмоқда.
LiveБарчаси
29 Октябрь