Ғиёсовнинг чемпионлик жанги учун промоутерлик савдоси эълон қилинди
Спорт
−
31 Октябрь
5180Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпион Эймантас Станионис ҳамда даъвогар Шаҳрам Ғиёсов жанги учун промоутерлик савдосини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси хабар берди.
Сентябрь ойида WBA яримўрта вазн тоифасидаги чемпион, литвалик Эймантас Станионис ҳамда мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов жангига буйруқ берганди. Лекин боксчиларнинг жамоалари бир ой ичида жанг санаси, манзили ва шартлари бўйича келиша олмади. Эндиликда промоутерлар ўртасида кимошди савдоси ташкил этилади. Очиқ савдо 8 ноябрь кунига белгиланди.
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов сўнгги жангида мексикалик Мигель Парра (22-4-1)ни мағлубиятга учратган эди. Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг икки нафари Шаҳрам, яна бири Парранинг ғалаба қозонганини қайд этганди. Бу билан Ғиёсов 16-жангида ҳам ғалаба қозонганди.
Литвалик 30 ёшли Станионис эса проф боксда 15 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 9 тасини муддатидан аввал якунлаган. Станионис шу йилнинг май ойида икки йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтиб, рейтингнинг тўртинчи поғонасида бораётган венесуэлалик 37 ёшли Габриэль Маэстрени очколар (117-111, 118-110, 119-109) ҳисобида таслим этди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь