Ғиёсовнинг чемпионлик жанги кечикиши мумкин
Спорт
−
04 Июль 2023
3711Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг WBА чемпионлик камари учун кечадиган жанги номаълум муддатга кечикиши мумкин. Бу ҳақда спорчи билан ҳамкорлик қилаётган World of Boxing промоутерлик компанияси Матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Ғиёсов жорий йилнинг 17 июнь куни ҳали мағлубиятга учрамаган америкалик Харолд Калдеронни енгиши эвазига WBА ярим ўрта вазн тоифасининг янгиланган рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган.
Мазкур рейтингнинг биринчи поғонасида эса америкалик Вержил Ортис жойлашган бўлиб, у 8 июль куни мажбурий рақиб сифатида ярим ўрта вазн тоифасида WBА йўналиши чемпиони Эймантас Станёнисга қарши жанг ўтказади.
Ушбу жангдан сўнг Шаҳрам Ғиёсовда рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб, мажбурий даъвогар мақомини олиш имкони пайдо бўлади. Бироқ ташкилот юқоридаги жанг натижасидан келиб чиққан ҳолда боксчига яна бир eliminator жангини таклиф қилиши ҳам мумкин.
Бу ҳолатда Шаҳрамнинг чемпионлик учун бўлажак жанги яна номаълум муддатга ортга сурилади.
QALAMPIR.UZ спортчига юқоридаги чигаллик юзасидан савол билан мурожаат қилганда, у қуйидагича жавоб берди.
“Йўқ, Вержил Ортис ва Эймантас Станёнис жанги ғолибига қарши мен асосий даъвогар бўламан, аммо ташкилот яна ниманидир исботлашимни истаса ҳам тайёрман. Бироқ ҳар қандай вазиятда ҳам мен асосий даъвогарлигимча қоламан”, дейди Ғиёсов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь