Германиядаги тожик муҳожирлари Президент Раҳмоннинг кортежига тухум отди

Олам

image

Марказий Осиё давлатлари етакчилари қаторида Германия канцлери Олаф Шольц билан “5+1” форматидаги учрашувларда қатнашиш учун 28-30 сентябрь кунлари Берлинга борган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ўтирган автомобилга тухум улоқтирилди. 

29 сентябрда мухолиф “Миллий Альянс” ва “Гуруҳ 24” ҳаракатларининг 30 нафарга яқин аъзоси Тожикистоннинг Берлиндаги элчихонаси олдида норозилик намойишларини ўтказган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам Берлинда Имомали Раҳмоннинг кортежига тош ва тухумлар билан ҳужум қилингани акс этган видеолар тарқалди. Кадрларда Тожикистон Президенти ўтирган машина ойнаси ёрилиб кетганини ҳам кўриш мумкин. 

“Германиядаги тожик муҳожирлари Президент қўриқчисини калтаклади ва Раҳмон кортежига ҳужум қилди.

Аввалига кафеда Раҳмоннинг қўриқчиларидан бири тожик мухолифатчилари билан гаплашган. Бироздан сўнг, келишмовчилик чиқиб, у фаоллардан бирини тепган. Бунга жавобан кафеда йиғилган мухолифатчилар гуруҳи қўриқчини калтаклаган”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Унга кўра, худди шу куни тожик муҳожирлари Берлиндаги Президент кортежига қарата тош ва тухумлар улоқтирган. Германия полицияси 30 га яқин мухолифатчи томонидан уюштирилган ҳужумнинг олдини олишга уринган, аммо натижа бўлмаган. 

Тожик мухолифати Президент Имомали Раҳмонни яккаҳокимликда, барча лавозим ва бойликларни ўз қариндошлари орасида тақсимлашда, ўзгача фикрга тоқатсизликда ҳамда инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишда айблаган.

“Озодлик” радиоси тожик хизматининг хабар беришича, айни пайтда Тожикистонда Германия пойтахти Берлинда намойиш ўтказган ва Президент Имомали Раҳмоннинг кортежига тухум отган мухолифатчиларнинг қариндошлари оммавий тарзда ҳибсга олиняпти.

Жумладан, хорижда яшовчи мухолифатчи Шохражаб Шохим оила аъзолари Панжикент шаҳар милициясига олиб кетилганини айтган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Берлин Имомали Раҳмон тухум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг