Германиядаги кўлдан марказий осиёлик қизнинг жасади топилди

Олам

image

Германиядаги кўлдан 24 ёшли қирғизистонлик қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 июнь куни Германия Федератив Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари Боден кўлидан 2002 йилда туғилган қизнинг жасадини топган.

Ҳозирги вақтда Қирғизистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси воқеанинг барча тафсилотларини аниқламоқда ва марҳуманинг яқинлари билан алоқада бўлиб турибди. Шунингдек, жасадни ватанига юбориш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўлим сабаблари ва тафсилотлари ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Тергов қўмитасининг Москва шаҳри бўйича бошқармаси Қирғизистон фуқароси, 33 ёшли Айгерим исмли аёлнинг ваҳшийларча ўлдирилиши юзасидан тергов олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия жасад кўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг